13:57 / 29.04.2018
3 985

Трамп тарихий муваффақиятга эришади(ми?)

Трамп тарихий муваффақиятга эришади(ми?)
Фото:«РИА Новости»
АҚШ президенти Доналд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида ўзининг Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин билан бўлажак учрашуви ҳақида суҳбатлшди, деб ёзади Хабар нашри.

АҚШ раҳбари ўзининг «Тwitter»даги саҳифасида суҳбатнинг мавзуси яқин кунларда бўлиши кутилаётган саммитнинг жойи ва вақти ҳақида бўлган.

«Ҳозиргина Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан гаплашдим. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Шимолий Корея билан ўтадиган саммит куни аниқланмоқда. Шунингдек, Япония бош вазири Синдзо Абе билан ҳам суҳбатлашдим, уни бўлажак учрашув ҳақида бохабар қилдим», дея ёзади Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея шу йилнинг 21 апрелидан бошлаб ўзининг ядро синовларини тўхтатганини ва ядровий полигонининг фаолиятини тугатганини маълум қилган эди. Шунингдек, 27-апрел куни икки Корея раҳбарлари ўртасида ҳам тарихий учрашув бўлганлиги ҳақида сайтимизда хабар берган эдик. Галдаги учрашув май ойининг охири, ёки июнь ойи бошларида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда КХДР лидери Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Агарда, Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан бутунлай воз кечса, бу Доналд Трамп маъмуриятининг катта ютуғи бўлиши мумкин. Чунки ҳали бирорта АҚШ президенти Шимолий Корея муаммосини ҳал қилишга бу қадар яқин келмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп тарихий муваффақиятга эришади(ми?)