
Американинг жанубий қисмида жойлашган Флорида штатидаги ботқоқликларда яшовчи бўғма илонлар аҳоли зич яшовчи ҳудудлар томон ҳаракатланмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.
Илгари улкан бўғма илонлар Эверглейдс миллий қўриқхонасида яшаган бўлса, энди уларни шаҳарга яқин ҳудудларда ҳам учратиш мумкин. Биолог Жо Васильевскининг сўзларига қараганда, бўғма илонлар ярим оролнинг ғарбий қирғоқларини эгаллашган. “Мен уларнинг шаҳарга яқинлашганидан ташвишдаман”, деди биолог.
Шу округда яшовчи Ли Сара Робинсоннинг айтишича, унинг танишлари илгари илонлар учрамаган жойларда бўғма илонларниучратиб, бирга тушган расмларини тез-тез Facebook саҳифасига жойлаштиришмоқда. Форт-Майерс шаҳрида яшовчи Дайан Черноу эса бўғма илонлар итига ҳужум қилишидан хавотирда эканлигини маълум қилди.
Бундай бўғма илонларнинг узунлиги ўртача 3,7 метрни ташкил этади. Бироқ баъзи жойларда узунлиги 5,74 метр бўлган бўғма илонларни ҳам учратиш мумкин. Штат маъмурияти бўғма илонларни овлаш бўйича бир қанча мусобақалар уюштирди. Ўтган йилдан бери шу йўл орқали 850 та бўғма илон йўқ қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар