Мексикада эшаклар фестивали бўлиб ўтди (видео)

Мексикада эшаклар фестивали бўлиб ўтди (видео)
Мексиканинг Отумба шаҳрида эшакларга бағишланган фестиваль бўлиб ўтди. Фестивални томоша қилишга минглаб туристлар ташриф буюрган, деб хабар беради «Дарё».

Фестиваль доирасида эшакларга карнавал костюмлари кийгизилиб, турли мусобақа ва танловлар уюштирилади.

Мексикаликлар кўплаб асрлардан буён одамларга оғир юмушларни бажаришда ёрдамлашиб келаётган эшакларни ўзгача ҳурмат қилади. Фестивални ўтказишдан мақсад — одамлар эътиборини эшакларга қаратиш ва уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар