11:55 / 04.05.2018
4 492

5 ёшли қирғизистонлик бола ўз ортидан 3 тонналик жипни торта олди (видео)

5 ёшли қирғизистонлик бола ўз ортидан 3 тонналик жипни торта олди (видео)
5 ёшли қирғизистонлик бола ўз ортидан 3 тонналик жипни торта олди. Бу антиқа тадбир Бишкек марказида ўтказилган, деб ёзади Кун нашри.

“Бу тадбирдан мақсад халқимизни бирдамликни сақлашга чақиришдан иборат. Биз бўлинмаслигимиз лозим. Шу сабабли болага Нур-Қирғиз тахаллусини бердик. Унинг ҳақиқий номи эса сир. У менинг энг ёш шогирдим. У таласлик бўлиб, бор-йўғи 21 кг келади. У билан 6 ойдан бери бирга шуғулланамиз. Бундай номерни фақат бир марта бажариб кўрганмиз”, деб айтган ёш баҳодирнинг устози Нурлан Алишеров.

Таъкидланишича, болада яхши истиқбол мавжуд. “Америкалик дўстим унинг чиқишлари билан қизиқиб қолди. Унинг айтишича, бу чиқишлар АҚШнинг барча 50 штатида муваффақият қозонади”, деб қўшимча қилган Алишеров.

Болакайнинг қиёфаси сир бўлиб қолган, чунки у одамлар олдига ниқобда чиққан. Катта жипга арқон маҳкамлаб, у боланинг елкасига ташланган. Машинани тортишда энг қийини уни жойидан қўзғатиб олиш бўлган. Кейин эса болакай ўз ортидан машинани тортиб, шаҳдам олдинга борган. Натижада у 50 метрга яқин масофани босиб ўтган.

Таъкидланишича, кўпроқ “Тошчайнар” лақаби билан маълум бўлган, боланинг устози Нурлан Алишеров ўз вақтида экстремал чиқишлари билан ном чиқарган. Мисол учун, у 2012 йилда боши билан мих қоққан, 2014 йилда эса тишлари билан Тоо-Ашуу довонида 3 тонналик автобусни торта олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 5 ёшли қирғизистонлик бола ўз ортидан 3 тонналик жипни торта олди (видео)