22:57 / 04.05.2018
5 639

Айиқ билан селфига тушмоқчи бўлган такси ҳайдовчиси ҳалок бўлди (видео)

Айиқ билан селфига тушмоқчи бўлган такси ҳайдовчиси ҳалок бўлди (видео)
Ҳиндистонда айиқ билан селфига тушмоқчи бўлган такси ҳайдовчисини айиқ ғажиб ташлади, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Такси ҳайдовчиси бўлган Прабху Бхатара (Prabhu Bhatara) Орисса штатидан тўйдан меҳмонларни олиб қайтаётганда, йўл четида ётган яраланган айиққа кўзи тушди. У машинани тўхтатиб, айиқ билан селфига тушмоқчи бўлди. Бироқ айиқ уни ерга қулатиб, ғажиб ташлади, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар Бхатрага ёрдам бериш мақсадида айиқни оғир жисм билан уришди, бироқ ҳайвон уларнинг бундай ҳаракатидан баттар жазавага тушди. Такси йўловчилари ўрмон хўжалиги ходимларига қўнғироқ қилганда Бхатра оламдан ўтган эди. Ушбу ҳодисани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш имконига эгасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Айиқ билан селфига тушмоқчи бўлган такси ҳайдовчиси ҳалок бўлди (видео)