14:32 / 05.05.2018
4 576

АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш шифохонадан уйига қайтди

АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш шифохонадан уйига қайтди
АҚШнинг собиқ президенти 93 ёшли катта Жорж Буш шифохонадан чиқди. Шифокорлар унинг аҳволини яхши дея баҳолади. Бу ҳақда оиланинг расмий вакили Жим Макграт Twitter орқали маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»г таяниб «Дарё» ёзмоқда.

«Собиқ президент катта Жорж Буш инфекциядан даволаниб бўлгани сабаб Хюстондаги шифохонадан чиқди. Унинг докторининг маълум қилишича, собиқ президентнинг аҳволи жойида ва у ўз уйига қайтаётганидан хурсанд», — дейилади хабарда.

Апрель ойининг охирларида АҚШ собиқ президенти инфекция сабабли шифохонага тушиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг Жим Макграт катта Буш ўзини яхши ҳис қилаётганини, бироқ бир ҳафтача реанимация бўлимида ётишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара Буш жорий йил 17 апрель куни 92 ёшида вафот этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш шифохонадан уйига қайтди