00:33 / 08.05.2018
5 401

Чўпоннинг тақвоси: «Ким мендан ҳисоб сўрайди: сизми ё Раббимми?!» (видео)

Чўпоннинг тақвоси: «Ким мендан ҳисоб сўрайди: сизми ё Раббимми?!» (видео)
Суданлик чўпон уни синамоқчи бўлган эркакларга берган жавоби билан интернетни ларзага солган эди. Қуйида ушбу видеони томоша қилишингиз ҳамда чўпон ва йўловчилар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни ўзбекча таржимасини ўқишингиз мумкин.

Эркаклар: Эй, чўпон, бизга битта қўйингни сотасанми?
Чўпон: Йўқ, йўқ, йўқ..

Э: Нега?
Ч: Бу менинг подам эмас. Сотолмайман.

Э: Ҳеч нарса қилмайди-ку, биттасини берақол бизга.
Ч: О шайх, мен қандай қилиб сизга асли меники бўлмаган нарсани бераман, ахир?

Э: Бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ, ҳеч нарса қилмайди. Эгасига «биттаси йўқолиб қолди», дерсан.
Ч: Менинг уларга биттаси йўқолиб қолди деб ёлғон гапиришимни истаяпсизми? Бундай қилиш ҳаром эмасми, ахир?! Лаҳадга кирганимдан кейин, унда «йўқолиб қолди» деган баҳона бор эканми?

Э: Нима у лаҳад?
Ч: Лаҳад – қабр, яъни. Вақтим етиб, мени қабрга қўйишганида унда асос қилишим учун «йўқолиб қолди» деган баҳона бормикан? Йўқ, унда «йўқолиб қолди» деган баҳона йўқ.

Э: Яъни сен у ерда бунинг учун ҳисоб сўралади демоқчисанда, а?
Ч: Албатта, Аллоҳга қасамки, бу энг қийин ҳисоб.

Э: Подачилик қилаётганинг ҳақида нима деб ўйлайсан: ўзингни қулай ҳис қиласанми? Яъни, кун бўйи қўйларнинг орқасидан юрганинг учун ўзингни қулай ва бахтиёр ҳис қилсанми?
Ч: Ҳа, албатта, ўзимни жуда яхши ҳис қиламан, Аллоҳга минг шукр. Кимки ризқини ҳалол йўл билан топар экан, у қанақа иш бўлишидан қатъи назар, албатта бу – яхши, таскин қилувчи нарса. Алҳамдулиллаҳ.

Э: Ҳай, майли, барибир берақол бизга битта қўйингни.. Аллоҳ ота-онангдан рози бўлсин.
Ч: Йўқ, шайх, бундай қилолмайман. Бу худдики осмон ерга қулаб тушиши билан тенг.

Э: Нега? Қанақасига?
Ч: Мана, ўзингиз бир қаранг. Осмон (қўлини тепага қилиб) ва ер (пастни кўрсатиб), улар бир-бирига яқин кела оладими?

Э: Йўқ, албатта.
Ч: Ана кўрдингизми, у ҳолда сизга ҳеч қанақа қўй беролмайман.

Э: Тушунмадик, нима демоқчисан ўзи?
Ч: Сизга битта қўйимни беришим учун, аввало, осмон билан ер бирлашиши керак.

Э: Кел тортишмайлик. Майли, сенга 200 риял берамиз қўйинг учун.
Ч: Шошманг, шайх, бу мисол билан айтмоқчи бўлганим – бу ҳолнинг бўлиши мумкин эмас, яъни осмон билан ер ҳеч қачон бирлашмайди, тўғрими?

Э: Биз сенга 200 риял берамиз дедик-ку, ахир.
Ч: Аллоҳга қасамки, агар сиз менга 200 000 риял ($53,000 атрофида) берсангиз ҳам. Каъбанинг Ҳукмдори бўлган Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, 200 000 риял эвазига ҳам мен сизга битта ҳам қўйимни бермайман.

Э: Қўйсангчи, чўпон. Нима учун, ахир? Сени бу ерда – саҳронинг қоқ ўртасида ҳеч ким кўрмайди-ку барибир.
Ч: Кечирасиз, нима?

Э: Айтмоқчиманки, сени бу чўлнинг ўртасида ҳеч ким кўрмайди, нима қилаётганингни билмайди ва биз ҳеч кимга айтмаймиз.
Ч: Аллоҳчи?! У ҳам мени кўрмайдими?!

Э: Йўқ, нега, У сени кўради, албатта.
Ч: Унда бўлди! Ким мендан ҳисоб сўрайди: сизми ё Раббимми?!
Марям таржимаси

—----
Биз аниқлаган маълумотларга кўра, бу чўпон кейинчалик араб дунёсида жуда машхур бўлиб кетган. Ҳатто сахий тадбиркорлардан бири бу видеолавҳани кўргач чўпоннинг тақвоси учун уни 200 000 риял билан мукофотлаган.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чўпоннинг тақвоси: «Ким мендан ҳисоб сўрайди: сизми ё Раббимми?!» (видео)