Франциялик велопойгачи Франсуа Жисси 2014 йилда махсус ясалган велосипедида соатига 333 км тезликда ҳаракатланиб оғизга тушган. Тўғри, оёқ кучи билан бунчалик катта тезликка эришиш мушкул, велосипедга реактив двигатель ўрнатилган бўлиб, у водород пероксиди истеъмол қиларди. Ўшанда у 400 км/соатлик маррани ҳам забт этишини айтиб, катта гап қилганди.
Жиссига пойгабоп велосипед тайёрлашда квант оптикаси бўйича мутахассис дўсти ёрдамлашади. Янги велосипедни ясашга уч йилдан зиёд вақт кетди ва шу йилнинг май ойида Жисси ҳарбий аэродромнинг учиш полосасида синов ишларини бошлади.
Бошламасига Жисси велосипедни соатига 200 км тезликкача чиқарди. Кейин янги “тойчоқ”нинг имкониятига ишониб ҳаракатни тезлаштирди ва 300 тезликка чиққанда тўсатдан бошқарувни йўқотиб, ўқдай учаётган транспорт бетонга қулади.
Велосипедчи шу заҳотиёқ вертолётда госпиталга жўнатилганлигига қарамасдан, қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Ҳозир полиция унинг ўлими сабабчисини қидирмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, Жиссининг ўлимига йўл саҳнининг нотекислиги сабаб бўлган. 300 км/соат тезликда ҳаракатланаётган велосипеднинг ғилдираги плиталарнинг чокига тўғри келиб қолгач, бошқарув тамом издан чиқиб, таваккалчи Жисси шиддат билан ерга йиқилган.
Манба: Carzone.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси