date
views 5 072

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасининг мум шакллари Лондондаги Тюссо хоним музейида пайдо бўлди

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасининг мум шакллари Лондондаги Тюссо хоним музейида пайдо бўлди
Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг турмуш ўртоғи америкалик актриса Меган Марклнинг мумдан ясалган шакллари Лондондаги Тюссо хоним музейининг экспонатлари қаторини тўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар берди.

Гарри ва Меган 2017 йил 27 ноябрда бўлиб ўтган расмий унаштириш маросимидаги кўринишда акс эттирилган. Музей томонидан маълум қилинишича, Гаррининг 2014 йилда унинг 30 ёшига бағишлаб ясалган мум шаклини янгилашга тўғри келган.

Жамоатчилик вакиллари куёв ва келиннинг мум шаклларини 18 май куни кечқурун кўриши мумкин бўлади. Музей жуфтликнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтадиган 19 май куни ташриф буюрувчиларни Гарри ва Меганнинг номидан бепул киритади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасининг мум шакллари Лондондаги Тюссо хоним музейида пайдо бўлди