08:57 / 12.05.2018
6 277

Қуръон кўтариб юрган ихвончи... Навбат Муҳаммад Салоҳгами?

Қуръон кўтариб юрган ихвончи... Навбат Муҳаммад Салоҳгами?
Хабарингиз бор, “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ дунёнинг энг кучли футболчилари қаторида тилга олиняпти. У 2017-2018 мавсумларда Англиянинг энг зўр ҳужумчиси деб топилди.

Гол урган вақтида уни одатда сажда амалини бажариш орқали нишонлайдиган футболчи англиялик мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Улар орасида ҳатто Салоҳ учун Ислом динини қабул қилганини ёзганлари ҳам бор.

Шунингдек, футболчилар узоқ сафарлар вақтида қарта ва шу каби ўйинлар ўйнашни яхши кўришади. Салоҳ эса аксинча, ёнида олиб юрадиган Қуръонни мутолаа қилади.

Бир қарашда ҳаммаси яхши, ҳатто зўр деса ҳам бўлади. Аммо ҳеч ким учун кутилмаганда Салоҳ навбатдаги туҳмат нишонига айланди.

Доимий равишда Қуръони карим кўтариб юргани учун Миср матбуоти Муҳаммад Салоҳни ихвончи, фундаменталист деган айбловлар билан қоралаяпти.

Исломофобия шу даражада орсиз-ахлоқсиз бўлиб боряптики, "Агар уялмасанг хоҳлаганингни қил!", ҳадиси шарифи кўнгилдан кўп ўтяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қуръон кўтариб юрган ихвончи... Навбат Муҳаммад Салоҳгами?