
Кеча тунда Грузия полициячилари Тбилиси шаҳрида жойлашган тунги клубларда тинтув ўтказган. Тинтувларга асосан тунги клубларда наркотик моддалар сотилаётгани ҳақидаги аноним хабарлар сабабчи бўлди. Бунинг натижасида «Басиани», «Галарея» тунги клубларида жами 8 киши қўлга олинди. Уларни наркотик сотаётган пайтда тутишган.
Аммо полиция рейдидан сўнг юзлаб одамлар Грузия парламенти ёнида тўпланиб, норозилик акциясини ташкил этди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, бу акция полициячилар билан муштлашувга айланди. Айтишларича, акцияда наркотиклар истеъмолини қонунлаштириш, аниқроғи, жиноят ҳисобламаслик тарафдори, Грузия президентлигига ўз номзодини илгари сурган Зураб Жапаридзе ҳам бор эди. Полициячилар бу ерда 20 нафардан кўпроқ фуқарони қамоққа олди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар