Ҳалол йўл билан топилмаган бойлик ҳеч кимга вафо қилмайди. Бир нафар фарзанднинг онаси Б.Исаева шу ҳақиқатни афсуски, кеч англаб етди. У аёл номига доғ туширадиган нопок ишни касб қилди ва одам савдоси жиноятига қўл урди деб ёзади "Зарафшон" нашри.
Қарийб ўн йил давом этган унинг бу жиноий фаолиятига шериклари М.Камолова, Ш.Нуриллаев, С.Нуриллаев, М.Раҳмонова ва Н.Мамараҳимовалар яқиндан кўмак берди. Бу жиноий гуруҳ аёлларни алдов йўли билан Таиланд давлатига олиб бориб, мажбуран фоҳишалик билан шуғуллантирган ва шу орқали моддий бойлик орттирган.
Б.Исаевага йўл ва тураржой харажатлари билан таъминлаганлиги учун 8-10 минг АҚШ долларидан ишлаб бериб, сўнгра ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлаганликларини тасдиқлаган.
Судланувчи Б.Исаева очиқ суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатан ҳам 2006 йилдан бошлаб Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрига ишлаш учун бориб келганлигини тасдиқлади. 2007-2008 йилларда ўзига Бангкок шаҳридан ижарага хонадон олганлигини ва бу уйда Ўзбекистон Республикасидан келган қизларни ижарага қўйганлигини, уларга бу ерда фоҳишалик билан шуғулланиш учун шароит яратиб берганлигини тан олди.
Б.Исаева ҳамда унинг жиноий шерикларига суд ҳукми билан қонуний жазо тайинланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди