12:55 / 15.05.2018
13 681

2019 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари эълон қилинди

2019 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари эълон қилинди
15 май куни АҚШ ҳукуматининг «Грин кард» ёки «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» лотереяси натижалари эълон қилинди, деб ёзади UZ24.

Чикаго (АҚШ)да «Грин-кард» натижаларини 15 май куни эрталаб 11:00 дан, Нью-Йоркда 12:00 дан, Тошкентда 21:00 дан бошлаб текшириш мумкин.

Қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи қоғозларидан фойдаланиб, натижаларни https://www.dvlottery.state.gov/ сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали текшириши мумкин.

DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрда бошланиб 2017 йил 22 ноябрда тугаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари эълон қилинди