Туркияда шок: «Ичкарида” сериали бош қаҳрамони Сарп қамалди! (фото, видео)

  • 17-05-2018, 19:30
  • 9 306
  • Дунё
  • Туркияда шок: «Ичкарида” сериали бош қаҳрамони Сарп қамалди! (фото, видео)
    Нафақат Туркияда, балки “Ичкарида” сериалидаги Сарп образи орқали ўзбек киномухлисларининг ҳам севимлисига айланган машҳур актёр Чағатой Улусой ҳибсга олинди.



    Ýstanbul Emniyet Müdürlüðü Narkotik Suçlarla Mücadele Þube Müdürlüðü, sabaha karþý uyuþturucu operasyonu düzenledi.
    Birçok ünlü isim gözaltýna alýndý. Oyuncu Çaðatay Ulusoy, da gözaltýna alýnanlar arasýndaydý. 25 Ocak 2013 / Mühenna Kahveci

    Эсингизда бўлса, 2013 йилда Туркия полицияси томонидан ўтказилган операцияда бир қанча турк санъати юлдузлари ҳам “Гиёҳванд моддалар олди-сотдиси” айби билан жиноий жавобгарликка тортилган, бир муддат ҳибсда бўлиб, сўнг улардан бир қанчаси озодликка чиқарилганди.
    [media=https://youtu.be/WeWYSqeqyoU]
    Машҳурлар ичида “Туркия гўзали-2011” танловида иккинчи ўринни олган, “Севги изтироби” ҳамда “Муҳташам юз йил” сериаллари орқали танилган актриса Гизем Каража, ўзбек киномухлисларига “Осиё” сериалидаги образи билан ёдда қолган Жемал Хунал,

    “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем султон” сериалларида роль ижро этган Эргун Таш, “Ичкарида” сериали қаҳрамони Чиғатой Улусой (Сарп образи), хонанда Женк Эрен, Айша Селин ва яна бир қанча машҳурлар бўлган.

    Суд маҳкамаси Чағатой Улусой ва Гизем Каражаларга “Гиёҳванд модда савдоси” билан шуғуллангани учун 4 йилу 2 ойга, хонанда Женк Эрен 6 йилу 3 ойга ҳибс жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, ДЖ Нури Кўшем, Айша Селин, Юсуф Акгун, Жемал Хунал, Эргун Ташлар ҳам жиноятларига яраша жазо олишади.

    Ҳукм ўқиб бўлинганлар ичида фақат Женк Эреннинг озодликдан маҳрум этиш муддати 5 йилдан зиёд бўлганлиги учун аппеляция бериш ҳуқуқи бор.

    Шунингдек, Чағатой Улусойнинг адвокати ва бир қанча ҳуқуқшуносларнинг гапига қараганда, Чағатой Улусойнинг ҳукм муддати 1 йилу 9 ойга қисқартирилиши мумкин.

    Туркия матбуотининг хабар беришича, Улусойнинг ҳибс жазоси айни дамда у суратга тушаётган сериалга катта зарар келтирди. Чағатой Улусой “Нетфликс” сериалида тансоқчи ролини ижро этаётганди. Аммо сериал мутасаддилари таваккал қилмоқчи эмаслар. Актёрга қўлидан келганча ёрдам бериб, унинг жазосини 1 йилу 9 ойга қисқартиришга уринишяпти. Мабодо аппеляция иш берган тақдирда ҳам сериалнинг суратга олиш ишлари уч ой кам икки йилга тўхтаб туради. Қолаверса, продюссерларга режиссиёр бошқа бир машҳур актёр ролни давом эттирсин, деган таклиф билдирмоқда. Аммо на сераиал мутасаддилари ва на иштирокчилар бу ҳақида ҳеч қандай баёнот беришмаяпти.
    Ҳумоюн тайёрлади

    Манба: Hordiq.uz

    » » Туркияда шок: «Ичкарида” сериали бош қаҳрамони Сарп қамалди! (фото, видео)