Собиқ жаҳон чемпиони ўғирлик билан қўлга тушди

  • 18-05-2018, 15:53
  • 2 206
  • Дунё
  • Собиқ жаҳон чемпиони ўғирлик билан қўлга тушди
    Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Орландо Салидо 16 бутилка пива ўғирлагани учун ҳибсга олинди, дея хабар беради «Sports.uz» нашри.

    Воқеа боксчи яшайдиган Сьюдад-Обрегон шаҳрида эрта тонг, соат чамаси 7:00ларда юз берган. Маълум бўлишича, дўкондон спортчига пива сотишни рад этган, чунки қонун бўйича бундай ичимликлар соат 8 дан кейин сотилиши лозим.

    Шундан сўнг мексикалик боксчи пивани олиб, дўкондан чиқиб кетган.

    Воқеа жойида тезда полиция чақирилган ва боксчи ушланган. Салидо 800 песо жарима эвазига озод қилинган.

    » » Собиқ жаҳон чемпиони ўғирлик билан қўлга тушди