
АҚШ президенти Дональд Трамп мусулмонларни муборак Рамазон ойи бошлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Azon.uz хабар тарқатди.
“Рамазон бизга мусулмонларнинг Америка диний ландшафтига қўшилган бойликни эсга солади. Бизнинг конституциямиз мусулмонларга ўз амалларини бемалол бажаришларига имкон беради ва ҳукумат томонидан ҳеч қандай қаршилик бўлмайди”, – дейилади Трампнинг баёнотида.
“Кўплаб одамлар Рамазонни нишонлаётган бир пайтда, мен ва Меланья муборак ойда уларнинг умидларига қўшиламиз. Рамазон муборак”, – дея ўз сўзини якунлади Трамп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар