date
views 3 438

Истанбуллик саховатпеша бозордаги барча маҳсулотларни халққа тарқатди

Истанбуллик саховатпеша бозордаги барча маҳсулотларни халққа тарқатди
Рамазон арафасида саховатпеша бойларидан бири Истанбулнинг Тарлабаши мавзесидаги деҳқон бозоридаги барча маҳсулотни сотиб олди ва бозорга келганларга бепул тарқатди. Бу ҳақда Hurriyet'га таяниб Азон нашри хабар берди.

Ҳолдинг соҳиби бўлмиш бойнинг исми ошкор этилмади. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мева-чеваю сабзавотлар бу кишидан стипендия оладиган университет талабалари томонидан тарқатиб чиқилди. Бозордаги барча маҳсулот икки соатнинг ичида тугади.

Бундан ташқари, дўконлардан керакли маҳсулотларни харид қилиши учун эҳтиёжмандларга жами 7 минг дона 100 лиралик (тахминан 25 АҚШ доллари) тўлов карточкалари ҳам тарқатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбуллик саховатпеша бозордаги барча маҳсулотларни халққа тарқатди