19:11 / 23.05.2018
6 470

Лорд Хедли (Англия): «Биз нега мусулмон бўлдик?!»

Лорд Хедли (Англия): «Биз нега мусулмон бўлдик?!»
Эҳтимол баъзи дўстларим мени "Мусулмонлар таъсирига тушиб қолган", деб ўйласалар керак. Лекин менинг Ислом динини қабул қилишимнинг сабаби, кўп йиллар давомида олиб борилган илмий изланишлар натижасидир. Менинг зиёли мусулмонлар билан илмий баҳсларим фақатгина бир неча ҳафта давом этди. Илмий назарияларим тамомила Ислом таълимотларига мувофиқ келганидан шодлигимнинг чеки йўқ.

Инсоннинг бу динни (Ислом динини) қабул қилиши, Қуръони карим таълимотига асосан, ўзининг шахсий қаноатидан келиб чиқиши лозимдир, ҳаргиз зўравонлик билан динга киргазиш мумкин эмас. Ийсо (а.с.) ҳам ҳаворийларга қарата: "Бирор киши сизларнинг даъватларингизни қабул қилмаса, қулоқ ҳам солмаса, сиз у ердан айрилинг, уларни мажбур қилманг" деган эди (Авлиё Марко).

Афсуслар бўлсинки, христиан миссионерларининг мусулмонларга нисбатан тутган йўллари ҳам айнан шу сиёсат асосига қурилган. Мен бу миссионерларни ўзларидан кўра Ийсо (а.с.) таълимотларига яқин турувчи мусулмонларни христианликка даъват қилишларига тушуна олмайман! Ҳа, ҳа яқин турувчилар дедим, чунки олижаноблик, фикр доирасининг кенглиги, ҳақиқатан Ислом эътиқодида.

"Биз нега мусулмон бўлдик" китобидан

Манба: fitrat.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лорд Хедли (Англия): «Биз нега мусулмон бўлдик?!»