08:32 / 25.05.2018
3 756

КХДРда ядровий полигон бузиб ташланди

КХДРда ядровий полигон бузиб ташланди
Шимолий Кореядаги «Пунгери» ядровий полигонида мамлакат ҳарбийлари учта синов шахтаси, ер устидан кузатиш пунктлари, қўриқлаш иншоотлари, шунингдек, полигонга хизмат кўрсатиш учун керак бўлган бошқа объектларни бузиб ташлашди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Кун нашри хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бузиш ишлари КХДР Ядро қуроли институти томонидан амалга оширилган ва бу ядровий синовларни ўтказиш қарори қатъий эканини очиқ кўрсатиб бериш мақсадида қилинди.

«Пунгери» ядровий полигонидааги синов шахталари ҳамда иншоотларнинг портлатилиши натижасида атроф-муҳитга радиоактив материаллар сизиб чиқиши кузатилмади», - дейилади институт баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореяда хорижий журналистлар кучли ёмғир туфайли «Пунгери» ядровий полигонига бора олишмаётгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДРда ядровий полигон бузиб ташланди