
Польша ва Белоруссия чегарасидаги ўтиш пунктида божхона ходимларига антиқа контрабандачи дуч келди, деб ёзади Carzone нашри.
Volkswagen Passat автомобили рулидаги белоруссиялик киши Польшага ўтаётганида божхоначилар диққат билан текширишди. Натижада бу тадбиркор 600 тупдан ортиқ хризантема кўчатини ёнилғи бакида олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди. Расмда кўриб турганингиздек, гул туплари целлофанга яхшилаб ўралганди.
Манзарали гул кўчатини контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлганлигининг сабаби фитосанитария сертификатининг йўқлигидадир. Бу воқеа бўйича маъмурий иш қўзғалди. Контрабандачининг машинаси олиб қўйилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.