08:03 / 29.05.2018
4 113

Макрон болани қутқарган муҳожирга Франция фуқаролигини тақдим этди

Макрон болани қутқарган муҳожирга Франция фуқаролигини тақдим этди
Кўп қаватли уйнинг балконида осилиб қолган болани қутқарган, Парижда ҳужжатсиз яшаб келган малилик муҳожир Мамуду Гассама ёнғин хавфсизлиги хизматига ишга киради ва унга Франция фуқаролиги берилади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида муҳожир йигит билан учрашганидан сўнг Twitter саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё».

Макрон қаҳрамонлик кўрсатган йигитни Париж ёнғин хавфсизлиги ва қутқариш хизматлари ўз сафига қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган. «Мен унга натурализацияга (фуқаролик олишга) ҳужжат топширишни таклиф қилдим. Зеро, Франция — бу ирода, жаноб Гассама эса ўзининг иродали эканини исботлади!»​ — деди президент.

Мамуду Гассама Парижда ҳеч қандай ҳужжатларсиз яшаб келган. Содир этган қаҳрамонлигидан кейин Францияда Гассамага фуқаролик бериш ҳақида онлайн-петиция эълон қилинган.

France 24 каналининг маълум қилишича, балконда осилиб қолган болани қаровсиз қолдирган ота-онага нисбатан иш очилган. Улар 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки 30 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Тергов ишлари якунига етгунга қадар бола давлат қарамоғида бўлади.

Аввалроқ Гассаманинг болани қутқаргани акс этган видео эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон болани қутқарган муҳожирга Франция фуқаролигини тақдим этди