08:30 / 29.05.2018
4 742

Австралия фуқароси неварасини қутқариш учун заҳарли илонга ўзини чақтирди

Австралия фуқароси неварасини қутқариш учун заҳарли илонга ўзини чақтирди
Австралиялик эркак неварасини қутқариш учун дунёдаги энг заҳарли илонлардан бирига ўзини чақтирди, деб ёзади Daily Mail га таяниб Daryo.uz.

Крис Харрисон ҳовлида невараси билан ўтирганида, тўрсимон жигарранг илонни кўриб қолди. Унинг рафиқаси қизчани кўтариб олишга улгурди, эркак эса невараси ва илон ўртасида туриб олди. «Мен неварамдан каттароқман ва оғриқни кўтара оламан, у эса — йўқ», — дея аниқлик киритди эркак.

Илон Харрисоннинг оёғидан чақиб олган, у ўткир оғриқни ҳис қилган. Шундан сўнг эркак уйига кириб, тез ёрдамни кутган.

Эркакнинг айтишича, бир неча ой аввал ҳам уни худди шу жойда бошқа бир илон чақиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралия фуқароси неварасини қутқариш учун заҳарли илонга ўзини чақтирди