13:36 / 31.05.2018
4 244

Самолёт йўловчилари саросимада қанот устига югуриб чиқишди (видео)

Самолёт йўловчилари саросимада қанот устига югуриб чиқишди (видео)
Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти йўловчилари парвоз олдидан бомба ҳақидаги ҳазилдан кейин самолётдан саросимада югуриб чиқиб, унинг қанотига устига сакраётганлари видеоси эълон қилинди. Йўловчилар у ердан двигател орқали сирпаниб ерга тушганлар, бироқ улардан баъзилари қанотдан тушиш ва бортдаги тиқилинч вақтида кўплаб жароҳатлар олганлар.

Йўловчилардан бири олдига стюардесса келиб, унинг сумкасида нима борлигини сўраганда, йўловчи қалтис ҳазил қилиб, бомба борлигини айтган. Буни унинг ёнида ўтирган эркак эшитиб, ваҳима кўтарган. Ушбу видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Маълум қилинишича, самолёт Индонезиянинг Понтианак шаҳридан пойтахт Жакартага учиши керак бўлган. Самолёт кўздан кечирилганда бомба топилмаган, бироқ 11 киши жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Айбдор эса қўлга олиниб, полиция томонидан сўроқ қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Самолёт йўловчилари саросимада қанот устига югуриб чиқишди (видео)