21:33 / 01.06.2018
6 691

Саудия Арабистони маликаси Vogue муқовасида автомобилда акс этди

Саудия Арабистони маликаси Vogue муқовасида автомобилда акс этди
Vogue журналининг Саудия Арабистонда чоп этилувчи июнь ойи нашри муқовасида малика Хайфа бинт Абдулла Ол-Сауднинг автомобиль рули бошқарувида акс этган сурати пайдо бўлди. Нашр шу тариқа мамлакатдаги аёлларнинг машина бошқарувига тақиқни бекор қилнганини намойиш этди.

Суратда Хайфа бинт Абдулла Ол-Сауд қизил кабриолет рули қаршисида акс этган, муқовада "Ҳаракатга келтирувчи куч" ёзуви туширилган. Малика Vogue'га Саудия Арабистонида "консерваторлар кўплиги", лекин у барибир ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини айтган. Журнал таҳририяти саудиялик аёллар билан "тақиқлов бекор қилинганини нишонлаётгани"ни қўшимча қилган.

Фото: Vogue
Аёлларнинг Vogue томонидан қўллаб-қувватланишига қарамай, кўпчилик журнални июнь ойи нашри учун танқид қилишди. The Guardian'да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари журналда машина бошқаришга нисбатан тақиқловнинг бекор қилинишини талаб қилаётган сиёсий фаолларнинг қўлга олингани ҳақида ёзилмаганидан норози бўлишган. Баъзилар ҳатто маликанинг юзини қўлга олинган фаоллар юзига ўзгартиришган.

2017 йилнинг сентябрида Саудия Арабистони қироли аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берувчи фармонни имзолаганди. Бироқ ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун аёллар аввалгидек эркаклардан рухсат олишларига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони маликаси Vogue муқовасида автомобилда акс этди