15:39 / 02.06.2018
4 015

Иркутскдаги савдо марказида юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)

Иркутскдаги савдо марказида юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)
YouTube’да Россиянинг Иркутск шаҳридаги «Комсомолл» савдо-кўнгилочар марказида юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

Кузатув камералари ёнғин юз берган вақтни тасвирга олган. Унда одамлар ёнғин бошланганидан кейин қочишни бошлагани кўринади.

Ҳодиса «Гравитация» илмий-тадқиқот марказида болалар байрами вақтида юз берган. У марказнинг учинчи қаватида жойлашган эди.

Ёнғин таркибида спирт бўлган модда сабабли юзага келган, саккиз нафар бола жароҳатланган. Улар биринчи ва иккинчи даражали куйиш билан шифохонага етказилган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ташкилотнинг тадбирни ташкил қилган техник директори ва унда иштирок этган ходимлари қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, тақдимот вақтида суюқ азот, электр токи ва реактивлардан фойдаланилган. Ёнувчан газ горелкага тушган ва биринчи қаторда ўтирган болалар куйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иркутскдаги савдо марказида юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)