АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида Иванка Трампга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган телебошловчи Саманта Бини ишда бўшатишга чақирди, деб хабар беради «Дарё».
Ушбу ҳолат TBS каналидаги шоу вақтида кузатилди.
Саманта Би Трампнинг муҳожирлик сиёсатини муҳокама қилаётган пайтда унинг қизи Иванка Трампга нисбатан ҳақоратли сўзларни қўллаган. Шунингдек, Иванканинг отасига таъсир ўтказа олмаслиги ҳам бошловчи томонидан танқидга учраган.
Кейинроқ, телебошловчи ва канал маъмурияти эфирдаги сўкиниш учун кечирим сўраган. Бироқ ҳолат баҳслар объектига айланди ва Дональд Трампнинг ҳам эътиборини тортди.
«Нима учун улар қобилиятсиз Саманта Бини паст рейтингли шоусидаги қўполлиги учун ишдан бўшатмайди? Мутлақ икки хил стандартлар, бироқ майли, биз энг яхшимиз ҳамда узоқ йиллар шундай бўлиб қоламиз», — деб ёзади Трамп. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда