Турк қизил яримой жамияти Сенегал пойтахти Дакар, эски пойтахти Сент Лоуис, Матам ва Подор шаҳарларида яшаётган 7 минг оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.
Жаҳон озиқ-овқат ташкилотининг 2017 йилги маълумотларига кўра, очарчиликда яшаган Матам шаҳридаги тадбирда шаҳар муниципалитет раҳбари Мамаду Диав билан бирга оқсоқоллар ҳам иштирок этди.
Диав мазкур тадбирда Турк қизил яримой жамиятига миннатдорчилик билдириб, охирги йилларда Туркиядан етказиб берилган ёрдам орқали эҳтиёжманд оилаларнинг хурсанд бўлганлигини қайд этди.
Матарда кўплаб ёрдамга муҳтож оилаларнинг борлигига эътибор қаратган Диав: «Дунёнинг қайси бурчида камбағал бўлса, Турклар ана шу ерга ёрдам қўлини узатмоқда. Туркия учун қилинган дуоларни Аллоҳ жавобсиз қўймайди» дея гапирди.
Турк қизил яримой жамиятининг Сенегалдаги гуруҳ раҳбари Суат Қилич эса бундан буён ҳам Сенегал халқига ёрдам етказиб бериш давом эттирилишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади