02:51 / 07.06.2018
4 281

Новосибирскда ўзбекистонлик эркак «қаллиқ ўғирлаш» операциясини бажарди…

Новосибирскда ўзбекистонлик эркак «қаллиқ ўғирлаш» операциясини бажарди…
Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган эркак Россиянинг Новосибирск вилоятида танишларидан бирининг хотинини тўрт нафар ҳамтовоғи билан бирга ўғирлаб кетди. Айтишларича, аёлнинг эрини ўғри қариндоши ва яқин дўстини ўлдирганликда айблаган. Шу масалага ойдинлик киритиш, агар ҳақиқатан ўлдирган бўлса, ундан қонга қон билан қасос олишни мўлжаллаган экан.

Тўрт ҳамтовоғи билан у бегона аёлни кўздан пана жойдаги уйга қамаб қўйди. Ишондики, яқинларининг қотили хотинини олиб кетиш учун барибир келади. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Қандайдир йўлини топиб, аёлнинг ўзи ўғрилар чангалидан қочиб кета олди ва дарҳол бу ҳақда полициячиларга хабар берди.

Айни пайтда ўғрининг тўрт гумаштаси қамоққа олинган. Ўзи эса ими-жимида ватанга қайтиб, беркинишга улгурибди. Уни қидиришмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новосибирскда ўзбекистонлик эркак «қаллиқ ўғирлаш» операциясини бажарди…