date
views 4 318

Австралияда тоғда йўқолиб қолган альпинист қиз олти кун овқатсиз яшади

Австралияда тоғда йўқолиб қолган альпинист қиз олти кун овқатсиз яшади
Австралиянинг Квинсленд штатидаги тоғли ҳудудда йўқолиб қолган Жанубий кореялик сайёҳ аёл топилди, деб хабар беради Дарё.

У олти кун озуқасиз ва керакли асбоб-анжомларсиз кун кечирди.

25 ёшли Чжухи Хан Тайсон тоғига ёлғиз ўзи сайрга отланган эди. У тоққа 1 июнь куни етиб олмоқчи эди. Белгиланган кундан бир кун аввал у Тулли шаҳарчасидаги супермаркетга кирган ва шундан бери уни ҳеч ким кўрмаётган эди. 6 июнь куни қизнинг дўстлари полицияга мурожаат этди ва унинг йўқолиб қолганини маълум қилди.

Қизни излашга авиация ва ҳарбий вертолётлар жалб қилинди.

Операцияда 20 ҳарбий хизматчи, 14 нафар кўнгилли, полициячилар, Квинсленд ёввойи табиати ва боғ хизматлари ходимлари иштирок этди.

Қутқарувчилар гуруҳи 2 июнь куни қизни бориш мушкул бўлган ғордан топди.

Аниқланишича, Хан тоққа чиққан, йиқилиб тишган ва ҳушини йўқотган.

Беш соатдан сўнг у кўзини очган. Қиз тоғли ҳудудда шаршарали ғорга етиб олмагунига қадар эмаклаб кетаверган. У ўша ерда олти кун ёрдам кутган. Ханда ҳаво ҳарорати ўн даражагача тушиб кетганида на озуқа, на кийим-бош бор эди.

Қутқарувчилар Ханни вертолётда ғордан олиб кетган. Унинг айрим жойлари шилинган, кўкарган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда тоғда йўқолиб қолган альпинист қиз олти кун овқатсиз яшади
LiveInternet