18:38 / 10.06.2018
3 313

Назарбоев Хитой раҳбари билан учрашувда мулоқот давом этиши лозимлигини айтди

Назарбоев Хитой раҳбари билан учрашувда мулоқот давом этиши лозимлигини айтди
Хитой раиси Си Цзиньпин билан 7 июн куни Пекинда учрашган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон-Хитой муносабатларнинг юксалаётганини таъкидлади ва мулоқот давом этишига чақирди, дея хабар берди расмий матбуот.

Назарбоевнинг матбуотда тарқатилган сўзларига қараганда, ўтган йили ўзаро савдо айланмаси 30 фоиздан кўпроққа ошган ва деярли 11 миллиард долларга етган.

Қозоғистон президенти маъмуриятининг маълум қилишича, музокоралар давомида Хитой томони Қозоғистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз бозорига кириб келишидан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, шуниндек маданий-гуманитар соҳасидаги алоқаларнинг чуқурлашувидан манфаатдор эканлигини билдирган.

Назарбоев таъкидлашича, 2012 йилдан бери Хитой раҳбарлари билан 18та олий даражада учрашув бўлиб ўтганини ва шу давр мобайнида умумий қиймати 67 миллиард долларга тенг икки томонлама 127 та ҳужжат имзолангани таъкидлади. Назарбоев «икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун бизда янада катта имкониятлар мавжудлиги” борасида баёнот берди.

Назарбоевнинг 6-7 июн кунлари Пекинга ташрифи давомида, Оқ ўрданинг маълум қилишича, ўнлаб ҳужжатлар, жумладан Қозоғистон ва Хитой ўртасида қўшма баёнот, ядро материалларини радиоактив чиқинди ва хавфли радиоция буюмларни ноқонуний олиб ўтилишини тўҳтатиш борасида ҳукуматлараро Битим, имтиёзли кредит бериш масаласида Қозоғистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасида Келишув имзоланди.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев Хитой раҳбари билан учрашувда мулоқот давом этиши лозимлигини айтди