14:24 / 12.06.2018
3 476

Трамп Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилишга ваъда берди

Трамп Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилишга ваъда берди
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Инни Оқ уйга «аниқ» таклиф қилиши ҳақида ваъда берди.

Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентос оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзолашди, уни Трамп ва Ким Чен Ин «атрофлича», деб атади. Ҳозирги вақтга келиб ҳужжат ҳақида батафсил маълумотлар берилмаган.

Имзолаш маросимидан сўнг мухбир Трампдан Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида сўраган.

«Ҳа, аниқ», - дея жавоб қайтарган Қўшма Штатлар президенти.

Мамлакатлар етакчилари бир бирларининг қўлини сиқишган ва икки томонга қараб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилишга ваъда берди