13:27 / 16.06.2018
3 939

Эйнштейн ирқчи бўлганми?

Эйнштейн ирқчи бўлганми?
Фото:«Anadolu»
Алберт Эйнштейн 1920 йилда ёзган саёҳат кундаликларида Осиё халқлари турмуш тарзини ифодалашда ирқчилик қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Анадўлу»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Австриялик физик олим Алберт Эйнштейн 1922 — 1923-йиллари турмуш ўртоғи Элза билан Узоқ Шарқ ва Ўрта денгиз бўйлаб саёҳатга чиққанида ёзган кундаликларида Осиё халқларининг ирқчи эканини қаламга олган.

Саёҳат кундаликларини Калифорния технология институти (АҚШ) китоб ҳолида чоп этди.

Саёҳат давомида дастлаб Японияга борган Эйнштейн кунчиқар юрт фуқароларини «Муаммосиз, зиммасидаги масъулиятни тамасиз адо этадиган, халқи ва ватани билан фахрланадиган» дея таърифлаган. Аёлларни эса «Зебу зийнатга ўч, ғилай» деган.

Эйнштейн хитойларни роботга ўхшатган. Уларнинг болаларини эса ҳиссиётсиз, нодон деган.

Ҳиндлар ва шриланкаликларни эса кам ишлайдиган ва эҳтиёжи оз инсонлар дея таърифлаган.

Ўрта денгиз атрофида яшовчи кишиларни маданиятсиз деган.

Эйнштейн 1932 йили турмуш ўртоғи билан уч ойлик саёҳатга чиқади. Бу сафар у АҚШга йўл олади.

Эйнштейн Иккинчи жаҳон уруши йилларида АҚШда ирқчиликка ва қора танлиларга қарши уюштирилган намойишларда иштирок этгани учун Федерал қидирув бюроси томонидан таъқибга олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эйнштейн ирқчи бўлганми?