
АҚШ Шимолий Кореянинг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилиши бўйича келишув доирасида Пхеньянга 47 та банддан иборат талабларни қўйди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Кононинг интервьюсига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри хабар берди.
Кононинг айтишича, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтон “тўлиқ ядровий қуролсизлантириш” деганда ядровий ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турлари ҳамда ракеталар ва тегишли объектларнинг йўқ қилинишини назарда тутишини Шимолий Корея эътиборига етказиб қўйган.
“Шу билан боғлиқ ҳолда Шимолий Кореяга 47 та банддан иборат талаблар қўйилган. Агар талаблар бажарилмаса, унда Шимолий Кореяга нисбатан киритилган санкциялар бекор қилинмайди”, деб айтган Коно. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.