Шу ҳақда янги давлат вазирлар маҳкамаси раҳбари Ким Торра расман маълум қилди. Унинг айтишича, бундан буён Каталония Испания қироллигига бўйсунмайди. Ўзи қарорлар қабул қилади ва тараққиёт сари дадил одимлайди.
— Мен ҳам, ҳукумат аъзолари ҳам Испания қироллиги ташкил этадиган тадбирларда иштирок этмаймиз, — деди Торра. — Шу жумладан, биз ҳам Испания монархиясини ўзимиз ташкил этадиган тадбирларга таклиф этмаймиз. Асосийси, қирол фармонлари бизга тааллуқли бўлмайди. Биз янги ҳукуматимиз раҳбари Пучдемон ҳамроҳлигида Каталония тараққиёти учун янги иш бошлаймиз…
Торра яна шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтдики, яқинда Таррагонда Ўрта ер денгизи ўйинлари старт олади.
— Бу ўйинлар Каталонияда, Таррагонда бўлиб ўтади, — деди у. — Биз бу ўйинларни ташкил этдик, ҳомийлик қилдик. Агар монарх жаноблари ўйинларга ташриф буюришни ихтиёр этса, қаршилигимиз йўқ. Аммо биз уни меҳмон сифатида қарши оламиз. Такаллуфнинг бундан ортиғи бўлмайди…
Яқинда Пучдемон ва Торра биргаликда Испания қироли номига мактуб ёзиб, ўйинлар давомида шахсан қирол билан учрашиш ниятида эканини айтиб ўтишганди. Лекин Испания қироли бу мактубни бош вазир Педро Санчеснинг номига қайта расмийлаштирди. Бу Каталония раҳбарлари билан қирол эмас, балки бош вазир Санчес учрашади деганидир. Учрашув вақти, куни ҳам аниқ белгилаб қўйилди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар
От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”