12:27 / 25.06.2018
8 718

Америкалик космолог ниҳоят ўлимдан кейин ҳаёт борлигини тан олди…

Америкалик космолог ниҳоят ўлимдан кейин ҳаёт борлигини тан олди…
Бунгача Калифорния технология институти космология ва физика бўйича катта мутахассиси, профессор Шон Кэрол ўлимдан кейин ҳаёт йўқлиги, физика буни аллақачон исботлаганини айтиб, барчани «худо раҳмат қилсин», «жаннат ва дўзах» тушунчаларидан воз кечишга чақирганди. Қарангки, яқинда у ўз фикрларини қайта кўриб чиқиш учун янги тадқиқотлар олиб борибди. Бу тадқиқотлар унга ҳақиқатни намоён этди ва профессорнинг фикри умуман ўзгариб кетди.

— Мен одам руҳи атом, электрондан ташкил топганини яна бир карра текшириб кўрдим, — дейди профессор. — Ва ҳақиқатни англаб етдим. Лаборатория текширувлари, кузатувлар менга аслида ўлимдан кейин руҳ яшаб қолишини қайта-қайта исботлади. Шу баҳонада мен янги маълумотларга ҳам эга бўлдим. Маълум бўлдики, одам жисмоний ўлим топгач, руҳ танадан ажралиб чиқади. Руҳ ташкил топган атом, электронлар эса коинотда ўзининг алоҳида майдонига эга. Руҳ танадан ажралиб чиққач, ўша майдонга йўл олади. У ерда руҳимиз бошқа кўринишда яшай бошлайди. Ушбу кўринишни ерликлар кўра олишмайди. Худо бунга имкон яратмаган.

Жаннат ва дўзах тушунчасига келсак, улар мавжуд. Лекин улар ҳам инсон зотига кўринмас, инсон оёғи етмас олисликда жойлашган квантли объект ҳисобланади. Бу икки объектни фақат руҳ кўра олади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик космолог ниҳоят ўлимдан кейин ҳаёт борлигини тан олди…