19:26 / 26.06.2018
4 190

Хитойда салондан янги Ferrari ҳайдаб чиққан қиз авария содир қилди (видео)

Хитойда салондан янги Ferrari ҳайдаб чиққан қиз авария содир қилди (видео)
Фото: Google Images
Хитойнинг Венлин шаҳрида қиз Ferrari 458 Италия суперкарини автосалондан ижарага олиб чиққанидан бир неча дақиқа ўтгач авария содир қилди. Воқеа акс этган видеони Daily Mail ўзининг YouTube каналида тақдим қилди, деб ёзмоқда «Дарё».

Қиз ноқулай об-ҳаво шароити туфайли (йўлларнинг ҳўллиги) автомобилни бошқаришга қийналган. Натижада Ferrari тўсиққа бориб урилган ва BMW билан тўқнашган. BMW тўқнашувдан сўнг бошқа автомобилга бориб урилган. Аварияга учрашдан олдин қиз Ferrari’ни ижарага олганини мақтаниб, машина ичида видео тасвирга олган. Видеода у: «Биринчи марта Ferrari рулини бошқаришим. Бу чиндан ҳам унутилмас таассурот», — деган.

Ҳайдовчи қизнинг машина учун масъуллиги суғурта қилингани борасида ҳеч қандай маълумот тақдим қилинмаган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
[media=https://youtu.be/zALq2FopzaI]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)