07:02 / 29.06.2018
4 279

Путин ва Трамп учрашуви санаси маълум бўлди

Путин ва Трамп учрашуви санаси маълум бўлди
Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви 15 июль куни Вена шаҳри (Австрия)да бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Австриянинг “Kronen Zeitung” нашрига таяниб Даракчи нашри хабар қилмоқда.

Учрашув тафсилотларини аниқлаштириш учун Россия ва Америка дипломатлари Венага ташриф буюришди.

Нашрнинг ёзишича, Вена шаҳрида Россия ва Америка хавфсизлик хизматларининг вакиллари ҳам бор. Улар икки президент ўртасидаги музокараларни ташкил этиш учун вазиятни ўргана бошладилар.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, Путин ва Трамп ўртасидаги учрашув АҚШ миллий хафвсизлик масаллари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Москвага ташрифидан кўп ўтмай ўтиши мумкин. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, ҳамкорлик қилиш учун сабаблар ва кўплаб соҳалар мавжуд.

Маълумот учун: Владимир Путин ва Дональд Трамп охирги марта 2017 йилнинг июль ойида учрашган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Трамп учрашуви санаси маълум бўлди