06:30 / 03.07.2018
3 950

Таиландда йўқолиб қолган ёш футболчилар 10 кундан кейин соғ-омон топилди

Таиландда йўқолиб қолган ёш футболчилар 10 кундан кейин соғ-омон топилди
Таиландда қутқарувчилар 10 кун аввал Тхам Луанг ғорида йўқолиб қолган мактаб футбол жамоасини топишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда 2 июнда CNN телеканали маълум қилди.

11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 бола ва уларнинг 25 ёшли мураббийи 23 июнда машғулотдан кейин тоғдаги боғга боришган. Улар боғдаги ғорга киришга қарор қилишган. Бироқ ёмғир туфайли ғорга кириш жойи сув остида қолган, футболчилар эса ғор ичида қолиб кетишган.

Телеканалнинг маълум қилишича, уларнинг барчаси ғаввослар томонидан соғ омон топилган.

“Биз уларни соғ-омон топдик. Бироқ қутқарув амалиёти ҳали якунланмаган”, деб маълум қилинган хабарда.

Таъкидланишича, болалар жуда ориқлаб кетишгани сабабли ўзлари мустақил ҳаракатлана олмайдиган даражага келиб қолишган. Энди болаларни ташқарига олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда йўқолиб қолган ёш футболчилар 10 кундан кейин соғ-омон топилди