
Ҳавайи архипелагидаги улкан оролнинг майдони икки квадрат километрдан ортиқроққа кенгайди. Бунга бир неча ойдан буён тўхтамаётган Килауэа вулқонидан чиқаётган лаванинг Тинч океанига оқиб тушиши сабаб бўлди, деб ёзди АҚШ Геология хизмати ўзининг твиттер-аккаунтида.
“Океанга оқиб тушган лава 555 акр (2,25 кв. километр) янги ерни ҳосил қилди”, — дейилади хабарда.

Фото: USGS

Лаванинг аксарият қисми Капохо бухтасига оқиб тушмоқда. Мутахассисларнинг айтишларича, янги ернинг бир қисми кейинчалик чўкиб кетиши мумкин.
Манба: Kun.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.