11:57 / 12.07.2018
3 839

Америкалик 3 яшар бола ҳаво иссиқ кунда автомобил ичида қолиб вафот этди…

Америкалик 3 яшар бола ҳаво иссиқ кунда автомобил ичида қолиб вафот этди…
Фожиа Американинг Теннесси штатига қарашли Суитуотер шаҳарчасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Анита Гибсон исмли аёл қўшниникида ўт ўраётганди. Неваралари унинг қарамоғида қолгани сабабли вақтинча қараб туриш учун 15 ёшли неварасига укаларини ишониб топширганди.

Бир маҳал уйига қайтса, неваралар йўқ. Дарвоза ланг очиқ. Жонҳолатда ҳовли четидаги «Honda Accord» автомобили томон чопди. Не кўз билан кўрсинки, 3 яшар кенжа ўғил невараси машина ичига қамалиб қолган, аллақачон иссиқ элтиб ҳушини йўқотган экан.

Аёл неварасини ҳушига келтиришга уринди. Аммо уддасидан чиқа олмади. Дарров «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Бахтга қарши врачлар боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У иссиқдан бўғилиб бўлган экан.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўша куни штатда ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилган.

Ҳозирча ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилмади. Терговчилар, полиция ходимлари қўшниларни сўроқ қилишмоқда.

Ҳисоб-китоблар кўрсатдики, шунинг билан Америкада 2018 йил аввалидан то шу кунга қадар 23 нафар бола автомобилга қамалиб, иссиқдан бўғилиш оқибатида жон таслим қилибди. Охирги марта журналистлар Техас штатида 9 ойлик қиз чақалоқ автомобил салонида қолиб кетиш натижасида иссиққа бардош бера олмай вафот этгани ҳақида ёзишганди.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик 3 яшар бола ҳаво иссиқ кунда автомобил ичида қолиб вафот этди…