Ҳозирда дунё бўйича 3,6 миллион масжид мавжуд. Бу ҳар 500 мусулмонга битта масжид тўғри келади, деганидир. Тадқиқотларга кўра, 2019 йилга бориб, жаҳондаги масжидлар сони 3,85 миллионга етади.
Дунёдаги энг кўп мусулмонлар (221 миллион) яшайдиган Индонезияда 800.000 масжид фаолият юритмоқда (AFP маълумоти).
Бангладеш Исломий жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда жами 250.399 та, пойтахт Даккада 6000 масжид мавжуд.
Wikipedia энциклопедиясига кўра, Ҳиндистонда 300.000 дан ортиқ, Покистонда 120.000 дан ортиқ масжид рўйхатга олинган.
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси маълумотларига кўра, 2014 йил сўнггида мамлакатдаги масжидлар сони 86.101 тани ташкил этган.
Хитойнинг CPPCC News нашри маълумотларига кўра, ХХРда жами 39.000 масжид (ундан 25.000 таси Шинжон мухтор ўлкасида жойлашган) мусулмонлар хизматида.
Россия Федерацияси муфтийлар кенгашининг раиси, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Равил Ғайнутдинга кўра, Россияда 7000 дан ортиқ масжид мавжуд (2014).
Америка-Ислом алоқалари Кенгашининг ҳисоб-китобларига қараганда, АҚШда 2000 йилда масжидлар сони 1209 та, 2010 йилда 1897 та бўлган бўлса, 2011 йили уларнинг сони 2106 тага етган.
Франция мусулмонлари жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда 2015 йил бошида 2200 масжид фаолият юритган. Буюк Британияда 1500 масжид рўйхатга олинган (2011).
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, ҳозирда республикамизда 2039 та масжид фаолият олиб бормоқда.
Манба: Qadriyat.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди