Баъзилар бор — овқатига озгина аччиқ қалампир тушиб қолган бўлса ҳам иштаҳаси бўғилади, яна айримлар эса иштаҳасини очиш учун қалампир ейди. Аммо яна бир тоифа одамлар бор — улар қалампирни овқат ўрнида ҳам еяверади... Худди шу учинчи тоифа инсонлар учун Хитой жанубидаги Хунань шаҳрида кимўзарга аччиқ қалампир ейиш бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда «Udivi.li» сайтига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Бу асаби бўшлар учун томоша эмас, мусобақада қатнашишни-ку хаёлга ҳам келтирманг.
Ташкилотчилар мусобақани ўтказиш учун июль ойининг энг иссиқ кунини кутишади. Ҳарорат 40 даражадан ошиши, ҳаводаги намлик юқори бўлиши шарт — даҳшат!
Қатнашчилар тинимсиз қалампир чайнаганлари етмаганидек, бўғзигача унга кўмилиб ўтиришларига ҳам тўғри келади.
![]()
![]()
![]()
![]()
Ҳар бир қатнашчига 50 дона қалампир берилади — ажратилган вақт эса 60 сония. Ўтган йилги танловда бир дақиқада 15 дона қалампир еган киши ютганди.
Бу йилги ғолиб — Танг Шуайхуй нақ 50 дона гармдорини паққос туширди ва 24 каратлик олтин тангани ютиб олди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Coca cola спиртли ичимликка айланади

Олимлар Гватемаладан қадимги Майя шаҳрини топди

ИШИД яна теракт уюштириш ниятида

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги илк парвоз қачон амалга оширилиши маълум қилинди

130 марта уйланган, 203 та фарзанднинг отаси вафот этди

Нью-Йоркда хот-дог ейиш бўйича янги чемпион аниқланди