07:31 / 16.07.2018
5 117

Соқол ҳам кетди, иш ҳам топилмади

Соқол ҳам кетди, иш ҳам топилмади
Шайхулислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Менга қарашли бир улуғ Зот бўлган воқеани айтиб бердилар. Жуда ибратли воқеадир.

У кишининг бир дўстлари Лондонда эди ва иш қидираётган эди. Иш учун бир жойга суҳбатдан ўтишга борди. У пайтда унинг юзида соқоли бор эди. Суҳбат олаётган шахс: Бу ерда соқол билан ишлаш қийиндир. Шунинг учун соқолни олиб ташлаш керак бўлади деди.

Энди, у “мен соқолимни олайинми ёки олмайинми?” дея жуда қаттиқ ўйга тушди. Ўша пайт у ортига қайтиб кетди ва икки уч кунгача бошқа жойларда иш қидириб юраверди ва муаммога мубтало бўлаверди. Бошқа иш топилмаётган эди. Ишсиз ва паришон ҳам эди. Охири, майли, иш топилиши учун соқолимни олиб ташлай қолсинлар деган қарорга келди. Чунончи, соқолини олдириб ташлади ва айни ўша жойга иш учун етиб борди.

У ерга етиб борганида, ўша суҳбат қурган киши: Нега келдингиз? деди. У: Сиз соқолингизни олдириб ташласангиз, сизга иш топилади деган эдингиз. Шунга соқолимни олдириб келдим дея жавоб берди. У киши: “Сиз мусулмонмисиз?” деб сўради. У: “Ҳа,” деди. У киши яна: “Сиз бу соқолни зарур деб билардингизми ёки зарур эмас деб билармидингиз?” деб сўради. У: “Мен уни зарур деб билар эдим ва айнан шунинг учун қўйган эдим”, деб жавоб берди. У киши: “Сиз буни Аллоҳнинг ҳукми эканини билар эдингиз ва Аллоҳнинг ҳукми сабабли қўйган эдингиз. Энди, фақат мен айтганим сабабли Аллоҳнинг ҳукмини тарк этдингиз. Бу дегани шуки, сиз Аллоҳга вафодор эмассиз ва ўз Аллоҳига вафодор бўлмаган кимса, ўз бошлиғига ҳам вафодор бўла олмайди. Шунга кўра, энди, биз сизни ишга олишдан ожизмиз”, деди.

Дунё ва охиратда зиён кўрди. “Соқол ҳам кетди, иш ҳам топилмади”.

Фақат соқол эмас, балки ким Аллоҳ таолонинг қанча аҳкомлари бўлса, одамлар мазах қиладилар деб ўйлаб, уларни тарк қилса, у ҳолда бу дунё ва охират иккисининг барбодига сабаб бўлади.
Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)