Трамп рафиқаси билан Хельсинкига етиб келди

  • 16 июль 2018, 12:26
  • 1 580
  • Дунё
  • Трамп рафиқаси билан Хельсинкига етиб келди
    Фото: «РИА Новости»
    АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Хельсинки шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

    Американинг биринчи рақамли самолёти кеча маҳаллий вақт билан соат 20:40 да Хельсинки аэропортига қўнган.

    АҚШ раҳбари ва рафиқасини Американинг Финландиядаги элчиси ва унинг турмуш ўртоғи, президент девони бошлиғи, шунингдек, Финландия ташқи ишлар вазирлиги протокол раҳбари кутиб олган.

    Қисқа саломлашувдан сўнг АҚШ етакчиси рафиқаси билан меҳмонхонага келган.

    Трамп тунни «Vierastalo» ҳукумат қароргоҳидаги «Hilton Helsinki Kalastajatorppa» меҳмонхонасида ўтказди. Трамп яшаётган меҳмонхона қаттиқ қўриқланяпти. Иккита вертолёт меҳмонхонани доимий кузатиб турибди.

    Иккала давлат раҳбарларининг учрашуви, пресс-конференцияни қўшиб ҳисоблаганда, 3 соатча давом этади.

    Фикрлар

    » » Трамп рафиқаси билан Хельсинкига етиб келди