20:30 / 16.07.2018
3 753

Трампнинг Путинга кўз қисиб қўйиши кенг муҳокамага сабаб бўлди (видео)

Трампнинг Путинга кўз қисиб қўйиши кенг муҳокамага сабаб бўлди (видео)
Хорижий журналистлар АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президент Владимир Путин билан музокаралар олдидан россиялик ҳамкасбига кўз қисиб қўйганига эътибор қаратишмоқда ва бу борада турли фикрлар билдиришмоқда.

Мисол учун, Sky News журналисти Марк Стоун икки етакчи учрашуви видеосидан лавҳани эълон қилиб, унга изоҳда Трамп Путинга кўз қисиб қўйганини айтган.

“Дональд Трамп ҳақиқатан Владимир Путинга кўз қисиб қўйди”, деб ёзган Стоун.

Баъзи ОАВлар бу имо-ишорада “яширин белги”ни кўришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)