00:35 / 17.07.2018
3 741

«Тўп энди АҚШ томонда». Путин Трампга копток совға қилди

«Тўп энди АҚШ томонда». Путин Трампга копток совға қилди
Фото: «Gazeta.ru»
Хельсинкидаги саммит якунларига бағишланган пресс-конференцияда АҚШ президенти Дональд Трампга Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин копток совға қилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.

Журналистлардан бири Суриядаги вазият бўйича Америка – Россия муносабатлари ҳақида савол бериш мақсадида футбол соҳасига оид метафора қўллади. У АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг «Копток Россия томонда» деган сўзини эслатди.

Путин саволга жавоб тариқасида Трампга копток совға қилди ва энди тўп АҚШ томонда эканини таъкидлади.

Трамп Америкада 2026 йил ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳам яқинда поёнига етган мундиалдан кам бўлмаслигига умид билдирди.

Америка раҳбари, шунингдек, Меланья Трампга тутқазилган совғани ўғли Берронга беришни айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)