18:46 / 19.07.2018
6 107

Трамп қайси давлат деб "Учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкинлигини айтди

Трамп қайси давлат деб "Учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг НАТО бўйича баъзи иттифоқдошларини ҳимоялашга мажбурлигини шубҳа остига қўйди.

Трамп Fox News телеканалига интервьюда журналистнинг “Америкалик аскарлар яқинда НАТО аъзосига айланган Черногорияга ҳужум бўлса, уни ҳимоялаши керакми?” деган саволига қуйидагича жавоб берди.

“Мен сиз нимани айтмоқчилигингизни тушундим. Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Биласизми, Черногория жуда кучли одамларга эга миттигина давлат. Бу одамлар тажовузкорга айланишлари мумкин ва менинг табрикларим, сиз Учинчи жаҳон урушидасиз”, деб жавоб қилган АҚШ президенти.

Трампнинг фикрича, АҚШ қўшинлари Черногорияни ҳимоя қилишлари шартмас, сабаби “бу адолатдан бўлмайди, чунки Черногория ҳаттоки бадал тўламайди”. Шу билан бирга Трамп НАТО ўз уставига кўра ҳарбий ихтилоф вазиятида Черногорияни ҳимоялаши кераклигини айтган.

Черногория 2017 йил июнида НАТОнинг 29-аъзосига айланди. Собиқ югослав давлати аҳолисининг аксарияти бунга қарши чиққан.

НАТО келишувининг 5-моддасига кўра, альянснинг барча давлатлари ҳужумга учраган бошқа аъзо давлатни жамоавий ҳимоя қилиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп қайси давлат деб "Учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкинлигини айтди