Иккинчи фуқаролик «бадавлат одамларнинг бойлиги янги рамзи»га айланди, - худди ҳашаматли уйлар, яхталар ва самолётлар каби, - деб ёзади Kun.uz.
«Агар сизда яхта ва иккита самолёт бор бўлса, кейинги нарсага Мальта паспорти айланади. Бу мақомнинг охирги белгиси. Бизда бир нечта паспортдан иборат тўпламни йиғишни истаган мижозларимиз ҳам бор», - дейди фуқаролик масалалари бўйича маслаҳатлар берувчи ва Фуқаролик сифати индексини тузувчи Henley & Partners компанияси президенти Кристиан Келин.
Баъзилар учун иккинчи фуқаролик хавфсизликнинг қўшимча ўлчовидир, дейди Келин. Улар ўз мамлакатларидаги турли ҳодисалардан ҳимояланишни истайдилар.
Дунёда фақат ўнта мамлакатда маҳаллий бизнес ёки кўчмас мулкка сармоя йўналтириб, тўғридан-тўғри фуқароликни олиш имкони бор. Улардан саккизтаси ХВЖ томонидан офшор зоналар, деб таснифланади. Бироқ, Келиннинг билдиришича, солиқ тўлашдан бош тортиш эҳтимоли кўпчилик харидорларга асосий омил эмас. Уларни кўпроқ мақом ва барқарорлик масаласи қизиқтиради.
Мисол учун, Австрия фуқаролигини олиш учун маҳаллий иқтисодиётга 23 миллион доллардан зиёд маблағни инвестиция сифатида киритиш керак. Шу билан бирга, фуқаролик бериш Австриянинг махфийлик бўйича қонунчилигига тўғри келади, шунинг учун у ҳақда ҳеч қандай маълумот эълон қилинмайди ва бошқа давлатлар хабардор этилмайди.
Австрияда капитал ўсишига солиқ ставкаси рўйхатдаги энг юқори ўринлардан бирида - 28%. Кипрда ставка 20% даражасида, Малтада 12%га тенг, Туркияда эса 35%. Сент-Китс ва Невисда капитал ўсишига солиқ ноль даражада, паспортни эса 60 кундан кам вақт ичида олиш мумкин.
Фуқароликни олиш учун мамлакат иқтисодиётига қанча сармоя киритиш керак:
• Австрия — $23,7 млн.
• Кипр — $2,4 млн.
• Мальта — $1,1 млн.
• Турция — $1 млн.
• Вануату — $226,5 минг.
• Гренада — $208,3 минг. Давлат Миллатлар ҳамжамиятига киради, Гренада паспорти 141 давлатга визаси бориш ҳуқуқини тақдим этади.
• Сент-Китс ва Невис — $150 минг.
• Сент-Люсия — $100 минг.
• Доминика — $100 минг.
• Антигуа ва Барбуда — $100 минг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади