МРБ ва АҚШ махсус амалиёт кучлари собиқ ходимларининг хулосасига кўра, Россия ядро қуроли Қўшма Штатларникидан бир неча баробар кучлироқ. Уларнинг хулосаси SofRep порталида эълон қилинган.
Мудофаа маҳкамалари собиқ ходимлари турли ядро бомбалари, жумладан, АҚШ Японияга Иккинчи жаҳон уруши вақтида ташлаган «Кичкинтой» ва «Семиз» қувватини таққослашди. Уларнинг маълумотига кўра, Японияга ташланган бомбалар 15 ва 21 килотонна қувватга эга бўлган. Американинг «Трайдент» жанговар каллаги бу кўрсаткич бўйича улардан тўрт баробарга қудратлироқдир (100 килотонн). Шу билан бирга, КХДРнинг энг вайронакор бомбаси 250 килотонна қувватга эга, Американинг «Минитмен» жанговар каллаги қуввати эса, 475 килотоннага баҳоланади.
Портал муаллифларининг таъкидлашича, Россиянинг энг янги ядро қуроли бошқа давлатларнинг шундай қуролидан анча устун. Мисол учул, «Сармат» қуввати 50 минг килотоннага тенг, «Статус-6» сувости кемасидаги торпедонинг қуввати эса юз минг килотоннага баҳоланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Россия қуроли вайрона келтириш жиҳатидан Америка қуролидан бир неча баробарга кучлироқ эканини билдиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Леонид Кучма: Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди
Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди
Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширади
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди