Британия нашри Путин ва Трампнинг самолётларини таққослади (фото)

  • 23-07-2018, 10:31
  • 2 346
  • Дунё
  • Британия нашри Путин ва Трампнинг самолётларини таққослади (фото)
    Британиянинг Daily Mail нашри Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп 16 июлда Хельсинкидаги учрашувга келгани айтилаётган самолётларни таққослади.

    Фото: РИА Новости/Михаил Климентьев

    Фото: US Navy
    Журналистларнинг ёзишича, Путиннинг Ил-96 самолёти Трампнинг модификацияланган Boeing 747-200B самолётидан 500 млн доллар арзонроқ туради. Шунингдек, икки самолётнинг максимал тезлиги ҳам фарқланади: Ил-96’нинг максимал тезлиги соатига 900 кмни, Boeing’ники соатига 1000 кмни ташкил қилади. Шунингдек, Ил-96 узунлиги 65 метрга, Boeing’ники 70 метрга тенг.

    Ил-96. Фото: kungurov.livejournal.com

    Ил-96. Фото: kungurov.livejournal.com
    Мақола муаллифлари шунга қарамай, Путиннинг самолёти Трампникидан ҳашаматлироқ эканлигини айтишган. Путиннинг самолётида спорт зали, люкс ванна ҳамда King-size ўлчамидаги каравот бор. “Боингда” эса бундай шароитлар йўқ.

    Ил-96. Фото: Daily Mail

    Ил-96. Фото: Daily Mail

    Ил-96. Фото: Daily Mail

    Ил-96. Фото: kungurov.livejournal.com

    Boeing 747-200B. Фото: kungurov.livejournal.com

    Boeing 747-200B. Фото: kungurov.livejournal.com
    АҚШнинг биринчи рақамли борти анча соддароқ бўлиб, унда ишчи хона, товуш ўтмайдиган анжуманлар зали, ошхона, овқатланиш жойи бор. Буларнинг барчаси Путиннинг самолётида ҳам бор. Журналистлар Россиянинг биринчи рақамли бортининг ҳашаматли интерьерига эътибор қаратишган – оқ чармли курсилар ва анжуманлар залида ўрнатилган, қимматбаҳо ёғоч туридан ясалган стол.

    Boeing 747-200B. Фото: Daily Mail
    Бироқ ҳақиқатни айтганда, Россия ва АҚШ етакчиларининг самолётларини таққослаш ғояси британиялик журналистларга эмас, россиялик блогерга тегишли. Унинг мақоласи 2015 йилда эълон қилинган. Британиялик журналистлар эса бу мақолани инглизчага таржима қилиб, янгилик сифатида тақдим қилишган, холос.

    » » Британия нашри Путин ва Трампнинг самолётларини таққослади (фото)